Унинг сўзларига кўра, АҚШ Сурия ҳудудида ушбу давлатга қарши очиқ тажовузкорликни амалга оширмоқда.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ бошқа давлатларга ҳам ўз позициясини ўтказиш мақсадида сиёсий ва иқтисодий босимни оширмоқда.
Саббоғнинг қўшимча қилишича, «Вашингтон Дамашққа қарши ўз тажовузкор кампаниясида халқаро нормаларни бутунлай эътиборсиз қолдирмоқда».
Аввалроқ, Бассам Саббоғ Сурия барча кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларни бажаргани ҳақида маълум қилганди.











