
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати KUN.Uzга маълум қилмоқда.
Соат 16:00 дан бошлаб транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланувчи кўчалар қуйидагилардир:

- Абудураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисмигача;
- Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Шоҳрух Мирзо кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмигача;
- Бобур Мирзо кўчасининг Орзу Махмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмигача;
- Амир Темур кўчасининг Шоҳрух Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Шоҳрух Мирзо кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида.


