Хабарда айтилишича, Шарқий-Ўрта ер денгизи орқали келаётган ноқонуний муҳожирлар сони ошмоқда. Бу йўналиш бўйича Европа Иттифоқига келаётган ноқонуний муҳожирлар сони 2017 йилнинг январь-июнига нисбатан 2 марта ошган.  

Шу билан бирга ЕИга Марказий Ўрта ер денгизи орқали келаётган ноқонуний муҳожирлар сони 80 фоизга камайган.

Испанияга келган ноқонуний муҳожирлар сони эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2 марта кўпайган.