8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

00:03 / 24.10.2018 15044

Путин ва Трамп қаерда ва қачон учрашиши маълум бўлди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Россия президенти Владимир Путин Парижга ташрифи давомида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

“Жон Болтон билан маслаҳатлашувлар давомида икки президентнинг Парижда Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллигига бағишланган тадбирларда учрашиши имкони бўйича келишувга эришилди”, деб айтган Ушаков. 

Унинг айтишича, учрашув Париждаги тадбирлардан кейин бўлиб ўтади ва 11 ноябрга белгиланган. 

Ушаковнинг таъкидлашича, учрашувнинг қанча узоқ давом этиши президентларга боғлиқ бўлади. “Бу нормал икки томонлама учрашув бўлади”, деб айтган Путин ёрдамчиси.

Ушаковнинг таъкидлашича, Путин ва Трампда учрашишга бошқа имкониятлар ҳам бўлади, бироқ бу борада ҳозирча фақат битта аниқ келишув бор.

Top