Интерпол хитойликнинг ҳибсга олиниши ҳақида октябрда “қизил огоҳлантириш” берган. 17 октябрда Болгария полицияси уни қўлга олиб, бир ҳафтадан кейин уни Хитойга юбориш қарорини қабул қилган.
Яо Цзиньци Чжэцзян вилоятининг Синьчан округи раҳбари ўринбосари бўлган. У 2005 йилда Хитойдан қочиб кетган ва мамлакатда энг қидирилувчи коррупциячилардан бири бўлган. У хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора сифатида йирик миқдорда пуллар ва совғалар олишда гумон қилинган.
Интизомни текшириш марказий комиссиясида экстрадиция бўйича қарор Хитой ва хорижий тузилмаларнинг коррупцияга қарши курашдаги муваффақиятли ҳамкорлиги натижаси деб аталди. Комиссиянинг баёнотида қолган коррупциячилар ҳам кўнгилли тарзда таслим бўлишга чақирилган.
“Қизил огоҳлантириш” Интерпол билан ҳамкорлик қилувчи барча 194 та давлат гумонланувчини ҳибсга олишга мажбурлигини англатади.











