8337.07 USD +0.82

9498.42 EUR -34.92

123.36 RUB +3.51

10609.8 GBP +18.55

09:12 / 12.12.2018 8113

Трамп унга импичмент эълон қилиш қийин бўлишини айтди

Фото: AP Photo / Carolyn Kaster

АҚШ президенти Дональд Трамп унга нисбатан импичмент жараёни бошланишидан ташвишланмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Қонунга зид бирор иш қилмаган ва давлатимиз тарихидаги энг буюк иқтисодиётни ярата олган кишига импичмент эълон қилиш қийин бўлади. Мен бундан ташвишланмайман. Фикримча, бу юз берса, одамлар ғалаён кўтарган бўларди”, деб айтган Трамп. 

Аввалроқ Трамп унга қарши импичмент эълон қилиниши иқтисодиётнинг инқирозга учраши билан хавф солиши, унинг адвокати эса бу юз берса АҚШда ғалаёнлар бошланишига ишончи комиллигини айтганди. Ижтимоий сўровномаларнинг натижаларига кўра, америкаликларнинг деярли ярми Трампга импичмент эълон қилиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.  

Top