Мактубда айтилишича, «ҳарбий хизматчилар» Либревилль (Габон)га юборилган, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмаган.

«Ҳарбийлар мамлакатга Қўшма Штатларнинг Киншасдаги (КДР) фуқаролари, ходимлари ва дипломатик объектлари хавфсизлигини таъминлаш учун юборилди», - дея таъкидланади Трампнинг мактубида.

Шунингдек, президентнинг хатида қайд этилишича, ҳарбий хизматчилар бир қисми Габонга «ҳарбий авиация қўллаб-қувватлови» билан етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда 10 та минтақага катта эътибор қаратилиши айтилганди.