Маълум қилинишича, 180 нафар жиноятчидан иборат гуруҳ 19 февралда Замфара штатида маҳаллий аҳолига ҳужум қилиб, бир неча кишини ўлдирган. Маҳаллий кучлар ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган. Тўқнашувлар 4 соатга яқин давом этган.
Кейинги кун воқеа жойига 3 та машинада ҳарбийлар келган. Ҳарбийлар вакили майор Клемент К. Абиаденинг айтишича, улар тўқнашув ҳақида маълумот тўплашмоқда.
Қишлоқда яшовчилардан бири босқинчилар томонидан яраланганини маълум қилган. Унинг айтишича, аҳоли жиноий тўда ҳужумини қайтариш учун гуруҳ шакллантирган.











