Бу баёнот Мисрнинг янги пойтахтида “ақлли шаҳар” технологиясини жорий қиладиган Honeywell технологик компанияси билан ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш вақтида берилди. 

Абдулатифнинг таъкидлашича, айни вақтда Қоҳирада жойлашган барча департамент ва вазирликлар 2020 йил ўрталарига “Янги Қоҳира”га кўчиб ўтади. Хорижий давлатлар элчихоналарига ҳам янги пойтахтдаги иншоотларни банд қилиш таклиф қилинади.

Мисрнинг янги пойтахтини бунёд қилиш лойиҳаси 2015 йилда бошланган. Ҳукумат режаларига кўра, шаҳар мамлакатнинг сиёсий ва молиявий марказига айланиши керак. У амалдаги пойтахт Қоҳирадан 45 км узоқликда жойлашган ва 5-7 млн кишига мўлжалланган.