«Вилоят аҳолисининг 54 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 46 фоизи ташима йўли орқали таъминланиб келинмоқда.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бизнинг асосий муаммоларимиздан бири», — дейди Рўзиев.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича,  бу борада Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28-30 январь кунлари вилоятга ташрифи давомида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди​.

«Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида 2018 йилда 45,8 млрд. сўм маблағ жалб этилиб, 46,4 км. сув тармоқлари янгидан қурилди, 78,5 км. сув тармоғи реконструкция қилинди», — деб қўшимча қилган ҳоким. 

​Рўзиевнинг айтишича, 2018 йилда секторлар раҳбарлари бошчилик қиладиган ишчи гуруҳлар 608 339та хонадонга кириб, аҳолининг 16 887та муаммосини аниқлаган.

 ​Таъкидланишича, аниқланган муаммоларнинг асосий қисмини ишга жойлаштириш, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалалар ташкил этган.​