Мулоқотда жойлардаги барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган, етимлик ва чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва ташаббускор талаба-ёшлар вакиллари иштирок этди.
Икки соатдан кўпроқ вақт давом этган мулоқотда вазир талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш, тўлов-контракт асосида ўқиш шартлари ва стипендия, имконияти чекланган ва ногиронлиги бор талабаларнинг ўқиши, турар жой ҳамда махсус адабиётлар билан таъминланиши, хорижда таълим олиш ва бошқа мавзуларда қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат якунида талабалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тўлиқ кўриб чиқилиши қайд этилди.



