Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Баланд масжид маҳалласи Бўстон кўчасида яшовчи Т.М.нинг яшаш уйида 1 кг. 369 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Т.М. қўлга олинди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.



