“Биз ишламоқдамиз ва бизда соҳилбўйи ҳудудларидан одамларни эвакуация қилиш учун ҳали вақт бор”, деб айтган штат раҳбарияти вакили.
“Фани” циклони Бенгал кўрфази томондан ҳаракатланмоқда ва ўзи билан бирга кучли ёғингарчилик, тезлиги 200 км/соатга етувчи шамоллар олиб келмоқда. Турли баҳолашларга кўра, бу Одиша штатига 2014 йилдан бери ёпириладиган энг кучли циклон бўлади. Шамол ва ёмғир одамлар ҳаётига хавф солмоқда, 1999 йилда шундай довул вақтида 10 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган. Шу сабабли соҳилбўйидаги қишлоқлардан одамларни эвакуация қилишга қарор қилинган.
Таъкидланишича, табиий офат ғалла экинларига, мевали дарахтлар плантацияларига жиддий зиён етказиши мумкин, иншоотлар, электр узатиш линияларига хавф солади. Шунингдек, ёмон об-ҳаво қўшни штатлар – Андхра-Прадеш ва Ғарбий Бенгалияни ҳам қамраб олиши мумкин.











