Кристин Лагард уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имкониятлар, эришилган ютуқлар ва юзага келаётган муаммолар билан қизиқди.

Самарқандлик тадбиркор хотин-қизлар ўз фаолиятлари тўғрисида маълумот бериб, Кристин Лагарддан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорига Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришда, ислоҳотларни амалга оширишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Меҳмон аёлларнинг тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда бошқа мамлакатлар ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.