Қайд этилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига +7-965-029-41-49 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.











