8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

09:20 / 09.06.2019 6310

Моуриньо Бразилия термасига бош мураббий бўлиши мумкин

Фото: globallookpress

«Интер», «Реал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларининг собиқ устози Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин.

Бразилия Футбол Конфедерацияси (CBF) миллий жамоа Америка Кубогида муваффақиятсиз иштирок этса, бош мураббий Тите билан хайрлашиши мумкин. 

A Bola хабарига кўра, CBF 58 ёшли мутахассис ўрнига Жозе Моуриньо номзодини ўрганиб чиқмоқда. Агар «пентакампеонлар» ўз уйида ўтказиладиган турнирда ғалаба қозонолмаса, Тите истеъфога чиқарилади.

Аввалроқ Жозе Моуриньо миллий жамоада эмас, клубда ишлаш нияти борлигини айтган эди. Португалияликнинг сўнгги иш жойи ҳозирча «Манчестер Юнайтед» клуби бўлиб турибди. У 2018 йил декабрь ойида шу жамоадан истеъфога чиқарилган эди.

Top