Ҳозирда электромобиллар 20 км/соат тезликда деярли шовқинсиз ҳаракатланади, чунки уларда ички ёнув двигатели йўқ.
Британиянинг кўзи ожизларга ёрдам кўрсатувчи уюшмаси маълумотларига кўра, пиёдалар анъанавий автомобиллардан кўра 40 фоиз кўпроқ ҳолатда электромобиллар ғилдираклари остига тушадилар.
Энди Европа Иттифоқида сотиладиган электромобилларга махсус огоҳлантирувчи тизимлар ўрнатила бошланади. Электромобил чиқарадиган товуш эса тезликка боғлиқ ҳолда ўзгариши лозим: тезлик юқори бўлган сари товуш ҳам баландроқ бўлиши керак. Товушнинг баландлиги 56 децибелни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.
Бунда ички ёнув двигателига ўхшаш товуш чиқарилиши шарт эмас. Баъзи ишлаб чиқарувчилар “самовий кема товушлари”га ўхшаш огоҳлантирувчи сигналларни тақдим қилишган.



