Жабрланувчилар орасида 2 нафар россиялик ва 5 нафар суриялик бўлган. 4 киши оғир аҳволда.

Дарахт шохи кучли шамол оқибатида синиб, сарой ҳудуди бўйлаб айланиб юрган одамлар устига тушган. Таъкидланишича, синган шохнинг диаметри 50 сантиметрни ташкил қилган. 

Воқеа жойига мамлакат бош прокуратураси, экология, фавқулодда вазиятлар ва маданият вазирликлари ходимлари чиқишган. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев вазиятни ўз назоратига олган.

Шакий хонлари саройи Озарбойжоннинг XVIII асрга мансуб энг қимматли ёдгорликларидан ҳисобланиб, 1761-1762 йилларда Ҳусайн-хон Муштоднинг ёзги қароргоҳи сифатида қурилган.

Шаки шаҳрининг тарихий қисми ва сарой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.