9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

15:47 / 08.08.2019 31690

Атамбоевни қўлга олишга қарор қилиндими? Ичида милиционерлар бўлган автобуслар Қўй-Тош қишлоғи томон йўл олди

Бугун маҳаллий вақт билан 15:15да (Тошкент вақти билан 14:15) Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғи томон ичида милиция ходимлари бўлган автобуслар колоннаси йўл олган. Kaktus.media мухбирининг хабар беришича, камида 15та автобус, енгил автомобиллар ва девор бузувчи техника қишлоқ томонга кетмоқда. ИИВ раҳбари ўринбосари Алмаз Орозалиев ўша ерда эканлиги айтилмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, хавфсизлик кенгаши мажлисида Алмазбек Атамбоевни қўлга олишга қарор қилинган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Атамбоевни қўлга олиш учун махсус амалиёт ўтказилди. Унинг қароргоҳи жойлашган Қўй-Тош қишлоғига борган махсус бўлинма унинг уйига бостириб кирди, аммо ичкарида қаршиликка учради, қолаверса ташқаридан кириб келган собиқ президентнинг тарафдорлари уларни ўраб олгач, таслим бўлди. Улар Атамбоевнинг тарафдорлари томонидан қўлга олинди.

Қўй-Тош қишлоғидаги тўқнашув оқибатида 50дан ортиқ киши жароҳатланди, бир нафар ҳарбий касалхонада вафот этди.

Атамбоевнинг тарафдорлари президент ва ҳукумат истеъфосини талаб қилиб митинг ўтказишмоқчи.

Top