Олимларнинг фикрича, орол 7 августда Тонга давлатидаги сув ости вулқони отилиши натижасида ҳосил бўлган. Ушбу орол коинотдан ҳам яққол кўринмоқда.

Уни биринчи бўлиб австралиялик денгизчилар аниқлашган. Айни вақтда барча денгизчилар ўлчами Манхэттендек келадиган орол билан тўқнашмаслик учун унга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирилган.