Ушбу кун дастурида -52 килограмм вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров саралаш босқичи доирасида туркманистонлик рақибига қарши рингга кўтарилса, -63 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов Жазоир вакили билан ҳисоб-китоб қилади.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Ихлас Гулижанов (Туркманистон) (А ринг, тахминий бошланиш вақти – 16:00)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Реда Бенбазиз (Жазоир) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 17:00).

Эслатиб ўтамиз, бунгача -75 килограмм вазн вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов ҳамда -81 килограмм вазн тоифасида Дилшодбек Рўзметов мўғулистонлик рақибларини мағлуб этиб, биринчи босқичдан ўтишган эди.