02:45 / 21.10.2019
0
59550
Дунёдаги энг катта турма қандай кўринишга эга (фото)

Дунёдаги энг катта турмани ёпиш режалаштирилмоқда. Унинг ўрнига 4 та кичикроқ турма қуриш мўлжалланган.

Фото: AP

Турма Нью-Йорк шаҳридаги Райкерс оролида жойлашган бўлиб, унда 10 минг маҳбус сақланади. Мажмуа 1932 йилда очилган. Бу ер ўзига хос кичик шаҳарча бўлиб, унда маҳбуслар учун камералардан ташқари, мактаблар, спортзаллар, дўконлар, сартарошхоналар, автобус парки ва бошқа объектлар мавжуд. Бу турмада ўз вақтида реп ижрочи Тупак Шакур, Жон Ленноннинг қотили Марк Чепмен, оммавий қотил Дэвид Берковиц ва бошқалар жазо ўтаган.

Фото: AP
Фото: AP

Колонияни маъмурият ва нозирлар томонидан кўплаб қоидазубарликлар содир этилаётгани сабабли ёпишга қарор қилинган. Маҳаллий ҳокимият Нью-Йоркнинг Бруклин, Квинс, Бронкс ва Манхэттен туманларида кичикроқ турмалар қурмоқчи. Аммо бу қарор ушбу туманларда яшовчи одамларга хуш келмаяпти.

Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP

Райкерс турмасининг ёпилиши ва янги турмалар қурилиши 8 млрд долларга баҳоланган. Барча ишларни 2026 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top