16:22 / 16.01.2020
0
8641
Польша АҚШдан F-35 самолётлари сотиб олмоқчи
Фото: REUTERS

Польша ҳукумати январь охирида АҚШдан 32 дона бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилди.

"Биз музокараларни деярли якунладик. Шу ойда Қўшма Штатлар билан 32 дона F-35 – дунёдаги энг замонавий самолётларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаймиз", - деди у. 

Аниқ муддат тўғрисидаги саволга вазир "январь охирида" деб жавоб қайтарди.

АҚШ конгресси сентябрда Польшага 32 дона F-35 қирувчисини сотишга розилик берганди. Шартнома қиймати 6,5 млрд доллар деб баҳоланмоқда. 

Бугунги кунда Польша ҳарбий ҳаво кучлари 27 дона МиГ-29, 48 дона F-16 ва 18 дона Cу-22 қирувчи самолётларига эга.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top