17:13 / 02.02.2020
0
12836
Фотограф саҳродаги қуёш тутилишидан ажойиб суратлар олди

Барча таъсирли фотосуратларнинг бир умумий жиҳати бор — фотограф керакли вақтда, керакли жойда бўла олган. Албатта, баъзида бу тасодифан содир бўлади.

Аммо фотограф Жошуа Криппс тажрибасидан келиб чиқиб қарасак, кўпинча бундай ажойиб суратлар бир неча ойлик тайёргарлик натижасидир. У 2019 йил декабрь ойида Яқин Шарқда айланувчи қуёш тутилиши бўлишини билгач, дарҳол орзусидаги суратларга эришиш учун сафарга отланган.

Ўзининг пухта ўйланган режаси туфайли Криппс қуёш дискининг идеал контурида туя етаклаётган одамнинг чинакам унутилмас лавҳасини олишга муваффақ бўлди.

Фотографнинг сўзларига кўра, у ушбу тасвирга олиш ишини диққат ва эҳтиёткорлик билан ўйлаб, чавандознинг туяда туриш жойини GPS координаталаридан тортиб, фотосессияси қаҳрамони ортида тутилиш пайдо бўлган дақиқаларга қадар аниқлаштирилган сценарий тузган.

Ушбу фотосурат муаллифида объект атрофидаги қумликлар баландлиги ҳақидаги алоҳида талаблар ҳам мавжуд бўлган. Икки ярим соат давом этган тутилиш пайтида Крипп деярли юз элликдан ортиқ кадрлар олишга муваффақ бўлди ва улар орасидаги чиндан ҳам мукаммал тасвирларни тақдим этди.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top