14:30 / 02.02.2020
3
37037
Ўзбекистон Ухандаги фуқароларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон ҳукумати 4-5 февраль кунларида махсус чартер рейслар орқали Хитой ҳудудидаги, шу жумладан, хавфли коронавирус тарқалган Ухандаги фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, айни вақтда Ухань шаҳрида 81 нафар ўзбекистонлик қолмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

«Ҳамюртларимиздан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилади. 

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Ухань шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат. 

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси маълумотига биноан, 1 февраль ҳолатига кўра Ухань шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда «WeChat» ижтимоий тармоғи («Wuhan 2020 Uzbekistan», «Embassy of Uzbekistan» ва «Uzbekistan students №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда. 

Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалидан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль куни Пекин шаҳрига келишларини сўраймиз. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилади», дейилади вазирлик хабарида. 

Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор штаб фаолият кўрсатаётганини эслатиб ўтган.

Боғланиш маълумотлари:

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:

Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яхяев +86 135 1102 4242
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ходимлари:

Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камолов +86 178 1070 2707

Мавзу
Хитой коронавируси
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top