15:20 / 02.02.2020
5
100462
Фото: Уханда коронавирусга чалинганларга мўлжалланган илк шифохона 10 кун ичида қурилди

Хитойнинг Ухань шаҳрида янги турдаги коронавирусга чалинганларни даволаш учун мўлжалланган вақтинчалик шифохона 10 кунда қуриб битказилди. У беморларни 3 февралдан қабул қила бошлайди.

AFP / Scanpix / LETA

«Хошэньшань» госпитали минг ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерга 1,4 минг нафар ҳарбий тиббиётчи сафарбар қилинди.

Шифохона қурилиши 23 январь кечки пайт бошланган ва уни 3 февралгача қуриб битказишга ваъда берилганди. Шундан кейин беморлар учун яна битта каттароқ шифохона қуришга қарор қилинганди.

«Лэйшэньшань» деб номланадиган иккинчи шифохонани 6 февралгача қуриб битказиш режалаштирилган. Унинг майдони 60 минг квадрат метрни ташкил қилади ва ундан 51 минг квадрат метри бевосита беморларни карантин шароитларида жойлаштиришга мўлжалланган. Бу ерда 1600 та койка жойлаштириш мумкин бўлади. Қолган 9 минг квадрат метр майдон эса шифокорлар учун ажратилади.

Иккала шифохонани ҳам 2003 йил апрелида атипик зотилжам эпидемияси вақтида Пекинда қурилган «Сяотаншань» шифохонаси модели бўйича қуришга қарор қилинганди.

Хитой раиси Си Цзиньпин «Хошэньшань» шифохонасига 1,4 минг ҳарбий тиббиётчи юборилишини эълон қилди. Бу ерда асосан коронавирусга чалингани тасдиқланган беморлар жойлаштирилади. Шифохонада, интенсив даволаш, умумий даволаш, оғир касалларга мўлжалланган ҳамда инфекцияни назорат қилиш, диагностика бўлимлари жойлашади.

Бундан ташқари, шифохонадаги эпидемиологик вазиятни назорат қилиш ва унинг олдини олишни бошқариш учун 15 кишидан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этилди.

Фото: Getty Images
Фото: AP
Фото: Shutterstock
Фото: Shutterstock
Фото: Shutterstock
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

«Хошэньшань»га юборилаётган тиббиётчиларнинг аксарияти атипик зотилжам эпидемияси вақтида «Сяотаншань» шифохонасида ишлаган ёки Сьерра-Леоне ҳамда Либерияда Эбола безгагига қарши курашда иштирок этган ҳамда юқумли касалликларни даволашда бой тажрибага эга мутахассислар ҳисобланади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top