09:40 / 02.02.2020
3
16176
Uzbekistan Airways 4 февралдан Хитойга авиақатновлар тўхтатилишини эълон қилди

Uzbekistan Airways компанияси коронавирус эпидемияси сабабли 4 февралдан Хитойга доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида хабар қилди.

«4 февралдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабабли Хитойга (Пекин ва Урумчи) мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатиб қўяди. 

Президент фармойиши билан республика махсус комиссияси тузилди. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Хитойдан қайтариш ва мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан шуғулланади», дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида 2019-nCoV коронавируси тарқала бошлади ва шу кунга қадар бу вирус юқиши оқибатида 305 киши ҳалок бўлди, яна 14 мингдан ортиқ кишида вирус аниқланиб, улар махсус шароитда даволанмоқда. Шунингдек, Хитойдан ташқарида 20дан ортиқ давлатда шу вирус билан касалланганлар қайд этилган.

Бундан аввалроқ Хитойда тарқалган коронавирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш ва эпидемия тарқалган ҳудуддан фуқароларни ватанга қайтариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берилганди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top