01:40 / 28.02.2020
1
15047
Германиялик эксперт ниқоб коронавирусга чалинишдан сақламаслигини айтди
Фото: ТАСС

Германияда ҳозиргача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 10та ҳолат қайд этилган.

Германиядаги Роберт Кох номидаги институт раҳбари профессор Лотар Вилер ниқобни коронавирусга чалинганлар тақиши мақсадга мувофиқлигини айтди.

"Агар касалликка чалинган бўлсангиз ва ниқоб тақиб юрсангиз, йўталганингизда ёки аксирганингизда вирус атрофга тарқалмайди", - деди у. Аммо профессорнинг сўзларига кўра, ниқобдан фойдаланиш коронавирусга чалинишдан сақлаши "исботланмаган". 

У шунингдек, қўлларни тез-тез ювиш кераклигини таъкидлади.

"Бу вирус ҳаво-томчи йўли орқали юқишини биламиз, яъни кимдир аксирганида ёки йўталганида қўли ёки рўмолчаси билан оғиз-бурнини беркитади. Агарда у кейин ким биландир қўл бериб кўришса, касаллик юқиши мумкин, шу боис қўлларни ювиб юриш зарур", - деди Вилер.

Институтнинг маълумот беришича, Германияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 10та ҳолат қайд этилган.

Роберт Кох номидаги институт юқумли касалликларни ўрганишга ихтисослашган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top