01:54 / 01.03.2020
0
4373
Трамп "Толибон" етакчилари билан учрашиш ниятида эканлигини айтди
Фото: EPA

Трампнинг сўзларига кўра, толиблар билан келишув АҚШга Афғонистондаги қўшинлари сонини 8 минг нафаргача камайтириш имконини беради.

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши зудлик билан бошланишини айтди. У бу ҳақда Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, толиблар билан келишув АҚШга Афғонистондаги қўшинлари сонини 8 минг нафаргача камайтириш имконини беради.

У "Толибон" ҳаракати етакчилари билан учрашиш ниятида эканлигини билдирди.

"Мен узоқ бўлмаган келажакда "Толибон" етакчилари билан шахсан учрашаман", - деди АҚШ президенти.

Трамп шунингдек, агарда "Толибон" ҳаракати тинчлик келишувига риоя қилмайдиган бўлса, АҚШ қўшинлари Афғонистонга қайтишга тайёрлигини қўшимча қилди.

"Мен "Толибон" вақтни бекорга сарфламаганимизни тасдиқлайдиган нимадир қилишга уринаётганига ишонаман. Агарда ёмон воқеалар юз берса, биз қайтамиз. Қўшинларимизни жуда тез қайтарамиз. Бунга зарурат бўлмайди деб умид қиламан", деди у.

29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик келишуви имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, агарда толиблар барча мажбуриятларга амал қилса, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари 14 ой мобайнида барча қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top