11:34 / 11.03.2020
0
2468
VEON Ўзбекистонда ихтисослаштирилган инфратузилмага 50 млн долларга яқин маблағ сарфламоқчи

VEON шу йилнинг ўзида ихтисослаштирилган инфратузилмага 50 миллион долларга яқин маблағ сарфлашни режалаштирган

VEON телекоммуникацион ҳолдинг компаниясининг (Ўзбекистондаги Beeline савдо белгиси) делегацияси Ўзбекистонга ўзаро янги ҳамкорлик ўрнатиш учун ташриф билан келди. Компаниянинг янги раҳбарияти – бош ижрочи директори Каан Терзиоглу ва давлат идоралари билан ўзаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси, Сербия собиқ президенти Борис Тадич Ўзбекистонда меҳмон бўлди.

Ташрифини шарҳлар экан, VEON компаниялар гуруҳининг бош ижрочи директори Каан Терзиоглу шундай деди: 

«Ўзбекистонга яна ташриф буюришдан хурсандман. 15 йилдан кейин Тошкентга сўнгги икки ҳафта ичида иккинчи маротаба келишим. Маълумки, Veon Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишлайди ва 2006 йилдан бери биз ушбу мамлакатга 1,2 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритдик. Биз учун Ўзбекистон - Марказий Осиёнинг юраги. Республика “Бир камар, бир йўл” лойиҳасини ишлаб чиқишда биринчилардан бўлиб ёрдам берди. Бу ерда жуда кўп ўзгаришларни кўряпман. Ҳар бир соҳада – телекоммуникациялар ва халқаро савдонинг барча турларидан тортиб мамлакатдаги инвестицион муҳитгача ўзгарган. Ҳукумат билан олиб борган мулоқотимиз бизни ғоят илҳомлантирди ва Ўзбекистон бизнинг бизнесимиз учун асосий бозор ҳисобланади. Биз дунёнинг 10 га яқин мамлакатида фаолият юритамиз ва 210 миллион мижозга хизмат кўрсатамиз. Ўзбекистонда ишлашдан жуда ғурурланамиз. Келгусида республикага инвестицияларни жалб қилишни давом эттириш режамиз бор. 

Мен юқори мартабали шахслар билан турли учрашувлар ўтказдим. Улар Тошкент шаҳар ҳокимиятида, Олий мажлис Сенатида, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида, инвестициялар ва ташқи савдо ва иқтисодиёт вазирликларида бўлиб ўтди. Кейинги уч йил ичида пойтахт сифатида Тошкент аҳолиси икки баравар кўпайиши мумкинлигидан мамнунман. Ушбу йирик ўзгаришларни амалга ошириш учун рақамли иқтисодиётни яратишда биргаликда ишлашга тайёрмиз. Шунингдек, ҳукумат томонидан яратилган қулай инвестиция муҳити бизни, чет эллик сармоядорларни келажакдаги режаларимизни амалга оширишга бўлган ишончни берганидан бағоят хурсандмиз. Шундай қилиб, фақат шу йилнинг ўзида биз ихтисослаштирилган инфратузилмага 50 миллион долларга яқин маблағ сарфлашни режалаштирдик ва бу соҳани ривожлантиришга яхши ҳисса қўшади деб умид қиламан, чунки Ўзбекистон учун рақамлаштириш уни амалга ошириш нуқтаи назаридан тобора реал ҳолга айланмоқда. Ва биз ушбу ўзгаришларнинг бир қисми бўлганимиздан хурсандмиз».

Каан Терзиоглу 10 мамлакатда 210 миллиондан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатадиган VEON телекоммуникацион холдинг компаниясининг бош ижрочи директори.

Борис Тадич сербиялик сиёсатчи ва клиник психолог, икки марта Сербия Республикаси президенти лавозимида (2004 - 2012 йилларида) фаолият юритган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top