Бу ҳақда Исроил ҳукумати девонхонаси бошлиғи маълум қилди.

“Бош вазир девонхонаси бошлиғининг хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари кўрсатмаларига мувофиқ, ҳукумат бошлиғи Нетаньяхунинг яқин атрофидагилардан ва унинг ўзидан коронавирусга стандарт тестлар олинди”, дейилган хабарда.

Тест натижалари қачон маълум бўлишига аниқлик киритилмаган.

15 март ҳолатига кўра, Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 200 нафарга етган.