14:56 / 04.04.2020
6192
Масофавий таълим: видеодарслар вақтида ўқитувчи ва ота-оналар нималарга эътибор бериши лозим?

4 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров мактаб ўқувчиларига карантин даврида ўқитувчи ва ота-оналар қай тарзда ёрдам бериши бўйича саволга жавоб берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида 4-чорак ўқув жараёнларини масофавий таълимни йўлга қўйиш мақсадида вазирликнинг тегишли (2020 йил 31 мартда 91-сонли) буйруғи қабул қилинди . 

Унга кўра, фан ўқитувчиси, ота-оналар ўқувчиларнинг масофавий билим олишларига кўмаклашиши зарурлиги ва бунда уларнинг вазифалари белгиланди.

Фан ўқитувчиси:

Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари телевизион дарс орқали ўқувчиларга берилаётган уй вазифаларини ота-оналар билан биргаликда бажарилишига кўмаклашади ва уларни баҳолаб боради. Бунда ўқувчиларнинг уй вазифалари юзасидан олган баҳолари Тошкент шаҳрида электрон журналга, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўқитувчилар ўзи учун қайд этиб боради.

Ота-оналар:

фарзандларига телевизион дарсларни кўриш ва уй вазифаларини бажаришга шароитлар яратиб беради;

фарзандларининг телевизион дарсларни ўз вақтида кўришини назорат қилади;

фарзандларига уй ишини қилишга ва натижаларини фан ўқитувчисига етказишга кўмаклашади, шунингдек, бу борада фан ўқитувчиси билан ҳамкорлик қилади.

Уй вазифаси:

Ўқувчилар фақат телевизион дарсда берилган уй вазифасини бажаради. Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари томонидан ушбу уй вазифаларини бажаришда кўмаклашади.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top