16:15 / 07.05.2020
5042
АҚШ экспертлари коронавирус сабабли одамларни изоляция қилишга қарши чиқишди

Экспертлар тоза ҳавода жисмоний тарбия билан шуғулланиш фойдали эканлигини таъкидламоқда.

Фото: ТАСС

АҚШдаги соғлиқни сақлаш соҳаси экспертлари одамларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли бинолар ичидан кўра ташқарида камроқ бўлади деган фикрда. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

"Парклар, пляжларда одам кўп бўлмаса, у ерларда сайр қилган яхши. Табиатдан завқ олинг. Бу биз учун ҳам яхши ва вирус тарқалиши хавфи жуда кам бўлади", - деди АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг собиқ директори Том Фриден.

"Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ҳарорат юқори бўлган вақтда кўчада фаол ҳаракатланиш чекланган бино ичида ўтиришдан кўра камроқ хавф солади", - деди ўз навбатида АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси собиқ раҳбари Скотт Готлиб. 

"Биз изоляцияни номаълум муддатгача чўза олмаймиз. Бу руҳан ва иқтисодий жиҳатдан амалга ошириб бўлмайдиган иш", - деди Бостон университети жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессори Элеанор Мюррей.

Экспертлар тоза ҳавода жисмоний тарбия билан шуғулланиш фойдали эканлигини таъкидламоқда.

Worldometer сайти маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,26 млн кишидан ошган, 74 809 киши вафот этган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top