00:33 / 08.05.2020
13011
Трампнинг шахсий ёрдамчисида коронавирус аниқланди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий ёрдамчиларидан бирида коронавирус аниқланди.

Фото: Doug Mills/ EPA

CNN телеканалининг хабар беришича, коронавирус Трампнинг шахсий камердинери вазифасини бажарувчи АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари хизматчисида аниқланган. 

Маълум қилинишича, АҚШда камердинерлар нуфузли ҳарбий қисм аъзолари ҳисобланиб, президент оиласига яқин ишлайдилар. 

Трамп ўз ёрдамчисида коронавирусга тест мусбат натижа бергани ҳақидаги хабардан кўнгли хира бўлган.

“Президент ва вице-президентнинг вирусга тестлари манфий натижа бериб келмоқда, улар соғломлар”, дейилган хабарда.

Коронавирус эпидемияси вақтида АҚШ президенти, вице-президент Майк Пенс ва Оқ уй маъмуриятининг етакчи ходимлари мунтазам равишда коронавирусга тест топширмоқдалар. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top