13:36 / 14.05.2020
30145
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2100дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Самарқанддаги тиббиёт муассасаларидан коронавирусга чалинган 59 нафар бемор тузалиб чиққани ва жами тузалганлар сони 2136 нафарга етгани тўғрисида маълумот берди.

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 3 нафари Тожикистон Республикасидан, 2 нафари Қозоғистон Республикасидан ва яна 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг кексаси 56 ёш, энг кичиги 13 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 18 нафари хориждан келган, жумладан, 7 нафари Тожикистон Республикасидан, 3 нафари Қозоғистон Республикасидан ва 1 нафари Россиядан, шунингдек, яна 7 нафари Дубай-Тошкент чартер рейси орқали келиб,  карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 56 бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ.

  • Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 635 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 668 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (Самарқанд шаҳри, Тойлоқ ва Оқдарё туманларидан 7 нафардан, Иштихон ва Пайариқ туманларидан 2 нафардан, Самарқанд туманидан 1 нафари) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 8 нафари эркак, 18 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

  • Вилоятда шу пайтга қадар 103 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 129 нафарга етди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда бугун куннинг биринчи ярмида жами 60 нафар бемор тузалди.

  • Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2136 нафарни ташкил этмоқда.
  • 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 2620 ҳолат қайд этилган, шу вақтгача тузалиб чиққан ва вафот этганлардан (11 киши) яна 473 киши даволанишни давом эттирмоқда.
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top