08:48 / 08.08.2020
18226
Кома ҳолатидаги от 2 йил деганда ҳаётга қайтди. Натижа ҳайратланарли

Британия Отлар жамиятининг кўнгиллилари 2018 йил Англиянинг Шарқий Дюрҳам қисмида қарийб ўлиб бораётган пони отини топиб олишганди. Икки йиллик узоқ муолажадан сўнг от соғлом ҳаётга қайтди. «Here 4 horses» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бу ҳақда маълумот берилди.

Жамият аъзолари 2018 йил апрель ойида нафас олаётгани билинмаётган Ҳайде лақабли отга дуч келишди. Жонивор деярли ўлик ҳолатда эди. Унинг нафас олаётганини аниқлаган кўнгиллилар дарҳол унга биринчи ёрдам кўрсатишади. «Here 4 horses» ташкилоти вакили шундай дейди: «Кўришимиз билан отга ёрдам беришга шошилдик ва уни ердан кўтариш учун 5 киши керак бўлди».

Отнинг ҳайратланарли соғайиш йўлини босиб ўтганлиги тўғрисида бир қанча ҳужжатли видеолар тайёрланди. Бу видеолар кичкина курашувчи отнинг ҳақиқатдан борлигини кўрсатади. Британия Отлар жамияти кўнгиллилари воқеа жойига келишганда отни ўлик деб ўйлашганди, аммо у ҳайратланарли тарзда оёққа тура бошлади.

Ҳайденинг соғайиш йўлини батафсил билиш ва унинг бугунги ҳолати ҳақида маълумот йиғиш мақсадида Boredpanda.com сайти Шимолий-шарқий Англияда асос солинган ҳаракат аъзоларидан маълумот йиғишди. Хайрия ташкилотчиси, отлар бўйича мутахассис Венди Саддеснинг сўзларига кўра, қутқарувчилар отнинг ҳолатидан хабар топишганда унинг жасадини олиб кетиш учун келган қассобни кўришади.

«Отнинг ўлик ёки тириклиги аҳамиятсиз. Энг ёмони – атрофдагиларнинг отга муносабати», дейди жаҳл билан Венди. Шундай бўлишига қарамай, қутқарув гуруҳи кичик понига ёрдам беришга киришади.

Ҳайденинг қони камлиги сабаб унга томчилаб қон юборилди.

Соғлом отлар бир неча литр қон бериб, Ҳайдега донорлик қилишди.

9Pog2jL12f7y8kSHPXkC8Vs7gRn0iUva.jpg (700×511)

Муолажа давомида пони махсус ёстиқчали қисмлар кийиши керак эди. Жамият аъзолари унга оғриқлардан азият чекмаслиги ва уни турли босимлардан ҳимоялаш мақсадида оёқларига махсус ҳимоя воситалари кийдиришди. Албатта, отнинг соғайиш жараёни осон бўлмади. Вендининг айтишича, жуда кўп оғриқлар, яралар, ҳашаротлар, вируслар жониворнинг тез соғайиши ва яйловларда эркин сайр қилишини кечиктирган. Энг асосийси, Ҳайденинг соғайишга ҳаракати ва иродаси бўлди.

Пони шошилинч ёрдамни олгач, унинг узоқ соғайиш йўли бошланди.

Вендининг таъкидлашича, Ҳайде шафқатсизлик ва инсонларнинг эътиборсизлиги сабаб азобланган: «Бизнинг жамоамиз бу каби хайрияларни йилида бир ёки икки маротаба амалга оширади холос. Аммо бундай жониворлар жуда кўп. Бундай ҳолатлар отларни эътиборсиз қолдириш ва шунчаки шафқатсизлик оқибатида пайдо бўлади.

Яралар тузала бошлади.

Анчадан кейин Ҳайде янада ёрқинроқ кўринишни бошлади.

Кўнгиллилар ёрдами билан у ҳаётга қайтди, ҳозир Ҳайде ҳаётининг энг бахтиёр дақиқаларини кечирмоқда.

Аммо ривожланиш секин кечди.

Ҳайденинг орқа сочлари ўсиши билан у яна ҳам чиройли бўла бошлади.

Бироз вақтдан сўнг у анча тўлишди.

Ҳайденинг порлоқ ёллари уни янада чиройли қилган.

Top