17:47 / 08.08.2020
24993
ОТМ тўлов-контракт миқдори ўзгармайди

8 август куни АОКАда «Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик, кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази раҳбарияти иштирок этди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов контракт тўлови ўзгариши масаласига аниқлик киритди.

“2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолади, оширилмайди, камайтирилмайди. Қўшимча қилиш керакки, пандемия шароитида иккинчи ва ундан юқори курслар сентябрдан бошлаб масофадан таҳсил олишни бошлайдилар. Кириш имтиҳонлари сентябрда бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, биринчи курс талабалари учун ўқув машғулотлари октябрдан бошланади,” – деб маълум қилди Мажидов.

Бундан аввал Олий таълим вазирлиги ОТМда контракт пуллари нимага сарфланиши ҳақида маълумот берганди. Вазирлик расмий изоҳида айтилишича, пандемия муддатлари узайтирилиб, ўқиш онлайн тарзда давом эттирилган ҳолатда ҳам, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналари хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ. 

Таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ҳар бир талабага муассаса маъмурияти томонидан индивидуал ёндашган ҳолда имконият яратиб берилади.

Top