08:07 / 01.09.2020
9500
TikTok'даги видео туфайли тошкентлик ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига қўйилди

Текширув давомида давлат рақамидаги пардачадан ташқари ёритувчи мосламалардан фойдаланиш қоидалари ҳам бузилганлиги қайд этилди. 

TikTok ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари фойдаланувчилардан бирининг видеосига эътибор қаратишди, деб ёзмоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, видео муаллифи дўстларига автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардачани “намойиш” қилган.

Маълум қилинишича, мазкур Lacetti русумли автомобилнинг турар жойи ва ҳайдовчиси – пойтахтда яшовчи 36 ёшли С.А. эканлиги аниқланди. 

Текширув давомида давлат рақамидаги пардачадан ташқари ёритувчи мосламалардан фойдаланиш қоидалари ҳам бузилганлиги қайд этилди. Икки нафар холислар иштирокида ўрнатилган мосламалар ечилган. 

Автомобиль жарима майдончасига жойланди, ҳайдовчига нисбатан маъмурий жарима белгиланди, дейилади хабарда.

Top