00:38 / 01.10.2020
8146
ОЧЛ. «Пахтакор» Эрон чемпионига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Осиё Чемпионлар Лигасининг чоракфиналида Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» Эрон чемпиони «Персеполис» билан тўқнаш келди. «Шерлар» ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ камчиликда қолишди – Жалолиддин Машарипов рақибининг оёғига хавфли зарба бергани учун майдондан четлатилди. Сон жиҳатдан устун бўлган «Персеполис» Ал-Касирнинг дубли эвазига яримфиналга йўлланма олди.

Форслар яримфиналда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан беллашишади.

ОЧЛ, 1/4 финал

Персеполис – Пахтакор 2:0
30 сентябрь, Доҳа, «Жассим бин Ҳамад»
Голлар: Ал-Касир (50, 66). 

Персеполис – 81.Ҳамид Лак, 3.Шожае Ҳалилзода, 5.Башар Ресан (2.Омид Алишаҳ, 67), 6.Ҳуссайин Канъони, 8.Аҳмад Нуруллоҳи (66.Милад Сарлак, 76), 11.Камолиддин Камябиниа, 14.Эҳсон Паҳлавон (17.Меҳди Шири, 76), 19.Воҳид Амири, 72.Исо Ал-Касир (16.Меҳди Абди, 87), 77.Саид Оғайи, 88.Сиамак Неъмати.

Пахтакор – 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (21.Аброр Исмоилов, 90+1), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец (23.Шерзод Аъзамов, 90+1), 17.Достон Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 73), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 73), 77.Эрен Дердийўқ (11. Игорь Сергеев, 73).

Четлатиш: Жалолиддин Машарипов (15).

Top