Унда Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, Фарҳод Эрманов томонидан таълим соҳасига қаратилган эътибор, хусусан, маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида амалга оширилган ишлар, мактабларда SATT платформасининг ўрнатилиши ва бу орқали мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик ишларини тизимли йўлга қўйишдаги хизматларини алоҳида эътироф қилди.

Шерматов вилоят ҳокимини таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлари учун Халқ таълими вазирлигининг «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Тадбир якунида Фарҳод Эрманов бундан буён ҳам ёшларнинг таълим-тарбияси йўлидаги хизматини давом қилдиришини билдирди.











