11:40 / 09.10.2020
13446
Сарвар Бобохўжаев ТАТУга ректор бўлди

Тошкент ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланди.

Сарвар Бобохўжаев 1978 йилда туғилган, 1998 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2002 йилда Япония халқаро университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йили «Бакри Узбекистан Телеком» хорижий корхонасида таржимон сифатида бошлаган. 1998-2016 йилларда «Ўзбекинвест» компанияси тизими, Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Бобохўжаев 2016-2018 йилларда Тошкентдаги Инҳа университетига ректорлик қилган. У 2017 йилдан 2019 йил сентябрь ойига қадар Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлади, сўнг Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди

Top