16:04 / 05.12.2020
14407
Айрим вазирлик ва идоралар функциялари бир-бирини такрорлаётгани маълум қилинди

Йўл хўжалиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, ўрмон хўжалиги, туризм, табиатни муҳофаза қилиш, давлат хусусий шериклик, фармацевтика соҳаларидаги идоралар фаолияти таҳлил қилинди ва уларда 48та такрорланувчи функциялар аниқланди.

Ўзбекистонда давлат ташкилотларида 50га яқин такрорланувчи функциялар аниқланган ва 29та ташкилот самарасиз фаолият юритгани учун тугатилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов маълумот берди.

UayIPlWEonLFWOYcTasKVl5bbZhr16VX.jpg (1920×1080)
Аъзам Мадаминов

«2018 йилда Адлия вазирлигида давлат бошқаруви тизимини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилган ва унга давлат ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилиш вазифаси юкланган. Мазкур вазифа доирасида бугунги кунгача Адлия вазирлиги томонидан 50га яқин ташкилотлар фаолияти ўрганилди. Жумладан, йўл хўжалиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, ўрмон хўжалиги, туризм, табиатни муҳофаза қилиш, давлат хусусий шериклик, фармацевтика соҳаларидаги вазирлик, идоралар фаолияти таҳлил қилинди ва буларда 48та такрорланувчи функциялар аниқланди.

36та давлат бошқаруви органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар функциясини қўшиб биргаликда олиб бориш ҳолатлари аниқланган. Бундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрланиб, юқори турувчи идораларга киритилган.

Давлат бошқаруви тизимини бюрократиядан холи ва фуқароларга янада енгиллик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар асосида 2019 йил 9 декабрда 4546-сонли президент қарори қабул қилинди. Бу қарор билан фуқаролардан талаб қилинадиган 28та турдаги ҳужжатлар бекор қилинди. 11та функция маҳаллалардан тегишли давлат органларига ўтказилди. Фаолияти самарасиз деб топилган 29та идора ва коллегиал органлар тугатилди», дея институт раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Top