Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар жорий қилинади.
Стратегияга кўра, 2030 йилга қадар:
30та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;
қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари сони 20тага етказилади;
аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1000та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чоралари кўрилади.
2020/2021 ўқув йилидан соҳадаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади.
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.



