Kun.uz’га етиб келган ҳужжат матнига кўра, Ўзбекистондаги барча ахборот кутубхона марказлари, ташкилотлар ва бошқа кутубхоналар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиётлар билан босқичма-босқич бойитиб борилади.
Бу борада ҳужжатда 2022 йил март ойига қадар ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар ўз тизими доирасида режа-дастур ишлаб чиқиши белгиланган.
Қарор ижроси учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар масъуллиги кўрсатилган.
Шунингдек, кирилл алифбосида чоп этилган ва кутубхоналарда сақланаётган адабиётларни босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишлари ҳам яратилади.










