17:02 / 12.02.2021
5914
Сардор Рашидов «Пахтакор» машғулотларида қатнашмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Сардор Рашидов янги мавсумни Ўзбекистон чемпионатида бошлаши мумкин. Футболчи Суперлиганинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» клуби машғулотларига қўшилган.

29 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Пахтакор»ни тарк этган Жалолиддин Машарипов ва Достонбек Ҳамдамов ўрнини тўлдириши кутилмоқда. Томонлар келишувга эришса, тез орада шартнома имзоланади.

Ўтган мавсумни Қатар Суперлигасининг «Қатар СК» клубида ўтказган Сардор Рашидов сўнгги 3-4 ой давомида жамоаси сафида майдонга тушмаётган эди.

Маълумот учун, Рашидов Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларида ўйнаган. Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Рашидов легионерлик фаолияти давомида Қатарнинг «Ал Жаиш», БААнинг «Ал Жазира», Португалиянинг «Насьонал» жамоаларида ўйнаган. Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 2013 йилдан буён ўйнаб келаётган Рашидов 48 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган.

Top