10:32 / 01.04.2021
23723
Коронавирус: Ўзбекистонда яна 181 кишида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 200га яқин янги ҳолат аниқлангани ва коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи 83 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83050 (+181) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 18 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81135 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1285 нафар бемор даволанмоқда, шундан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, бугун — 1 апрелдан коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.

Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top