10:08 / 04.04.2021
25755
Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 200га яқин янги ҳолатлар аниқланиб, бир бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 апрел куни Ўзбекистонда 193 кишида коронавирус қайд этилгани ва яна бир бемор касаллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берди.  

«2021 йил 3 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
8 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида, 
2 нафари Хоразм вилоятида,
20 нафари Тошкент вилоятида,
154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Самарқанд вилоятида 21 нафар,
Тошкент вилоятида 16 нафар,
Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1363 нафар бемор даволанмоқда, шундан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top