Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган вақти давомида Реабилитация марказларига мурожаат қилган 4 205 нафар фуқаронинг 1 991 нафарига психологик, 1 524 нафарига ҳуқуқий, 115 нафарига тиббий ёрдам берилди. 100 нафарига ҳужжатларини қайта тиклашда, 24 нафарига суд ва бошқа идораларда вакиллик, 89 нафарига ҳимоя ордерини олиш, 362 нафарига бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилди.
“Бугунги кунга қадар зўравонликдан жабр кўрган 11 300 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик ишлар натижасида 9 400та оила яраштирилди, 6 658та оиладаги низолар бартараф этилди.
2021 йилда аёлларга зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 598та иш кўрилиб, 508 нафар шахсга айблов ҳукми чиқарилган. Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 73 фоизи уларнинг оилаларида содир этилган”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, 2021 йил 1 июндан бошлаб “ҳимоя ордери” нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳам профилактик ҳисобга олинади.
Бундан олдин, Реабилитация марказларига зўравонликдан ҳимоя сўраб 209 нафар эркак мурожаат қилгани хабар берилганди.










