10:31 / 07.07.2021
3205
Бухорода 63 ёшли шахс ер талашиб, синглисини ўлдириб қўйди

Бухоро вилояти Олот туманида 63 ёшли шахс ер талашиб, синглисини ўлдириб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 июль куни Олот тумани Усмоншайх маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган, 63 ёшли Т.Ҳ., ўзининг синглиси, 1963 йилда туғилган Т. Р. билан ер-жой талашиб, жанжаллашган. Жанжал давомида Т.Ҳ. синглисининг кўкрак қафаси ҳамда бел соҳасига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Т.Р. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Фуқаро Т.Ҳ. иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Top