Университет расмий сайтида ёзилишича, контракт нархи 1 семестр учун:

  • маҳаллий талабаларга 24 млн 850 минг сўм;
  • хорижий талабаларга 5 минг доллар этиб белгиланган.

Янги олийгоҳга бу йил 300 нафар талаба қабул қилинади.

Қабул имтиҳонларини Англиянинг Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари АҚШнинг Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Университетда муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.